Жорий йилнинг 4 август куни «Пойтахт» бизнес марказининг анжуманлар залида Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан босма ОАВ ходимлари учун Ўзбекистонда ҳукумат томонидан баркамол авлодни тарбиялаш масаласига қаратилган ислоҳотлар, ушбу йўналишда амалга оширилаётган чора-тадбирларга қаратилган мавзуда илмий-амалий семинар ташкил этилди.
Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистонда ёшларни баркамол этиб тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, чора-тадбирлар хусусида журналистларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, ушбу йўналишга оид маълумотлар билан хабардор қилишга қаратилди.
Ушбу илмий-амалий семинарда журналистлар йўналишда фаолият олиб борадиган мутахассислар томонидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олиб, керакли маълумотларга эга бўлди. Бу каби тадбирларни мунтазам ташкил этиб бориш журналистлар ҳамда ушбу йўналишда фаолият олиб борадиган мутахассислар ўртасидаги жонли мулоқот муҳитини яратиш ҳамда уни янада такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидланди.
Изоҳ (0)