Россиялик миллиардер Роман Абрамовичнинг Ervington Investments компанияси йўлларда ҳайдовчиларнинг ўзини тутиши тўғрисида маълумот йиғиш имконини берувчи Driveway Software Inc. стартапига 10 миллион доллар сармоя киритди, деб хабар бермоқда «РБК».
Қайд этилишича, жалб этилган маблағлар компаниянинг телематик ечимлар бозоридаги позицияларини кучайтириш ва энг яхши мутахассисларни жалб этиш ҳисобига компания ходимлари сонини оширишга йўналтирилади.
Driveway iOS ва Android операцион тизимларида ишловчи смартфонлар учун ишлаб чиққан дастурлар суғурта компанияларига ҳайдовчиларнинг йўлда ўзини тутишини кузатиб, улардан энг эҳтиёткорларини жалб қилиш ва уларга хизматлар учун анча паст нархларни таклиф этиш имконини беради.
Изоҳ (0)