Ҳиндистоннинг шарқида жойлашган Манипур штатида жала оқибатида юзага келган кўчкилар натижасида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар беради.
Кўчки қишлоқлардан бирини тўлиқ босиб қолди. Қурбонларнинг аниқ сони ҳозирча аниқ эмас.
Қутқарув ишлари давом этмоқда. Ҳозирча уюмлар остидан фақат бир киши қутқариб олинди.
Изоҳ (0)