Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг Миробод туманида янги Политехника музейи фаолияти йўлга қўйилади. «Ўзбектуризм» миллий компанияси матбуот хизмати хабарига кўра, Политехника музейи иккита — экспозицион ва интерфаол ҳудудлардан ташкил топади.

Тошкент Политехника музейидаги ретро-автомобиллар. Фото: Review.uz

Тошкент Политехника музейидаги ретро-автомобиллар. Фото: Review.uz

Экспозицион ҳудудда меҳмонлар ретро автомобиллар, дастлабки қишлоқ хўжалиги техникалари билан танишишлари, шунингдек, GM Uzbekistan компаниясининг Tico’дан бошлаб Orlando’га қадар бўлган барча моделлари, Ўзбекистоннинг асосий автомобиль заводлари ва уларнинг маҳсулотлари макетларини кўришлари мумкин бўлади.

Ўрта Осиёда ягона ҳисобланган «Кинетик кичик шарлар» инсталляцияси ва 3D-mapping шоуси музейга ташриф буюрганлар учун айниқса қизиқарли бўлади.

Интерфаол ҳудудда намойиш қилинган экспонатлар эса табиий фанларни англаб етиш учун яхши имконият ҳисобланади. Бу ерда рақсга тушувчи роботлар, сирли Эйсма хонаси, ойнали лабиринт, «Интерактив пол» ва X-box ҳудудларида ажойиб компьютер ўйинлари билан танишиш мумкин бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкент вилоятида 2023 йилда 9 минг гектар майдон қисқартирилиб, 25 сотихдан аҳолига берилади
Маҳаллий
Тошкент вилоятида келин қайнонасига 20 марта пичоқ урди (видео)
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирди