Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков курсклик фермер Анастасия Долгополованинг Россия президенти Владимир Путинга йўллаган мурожаатидаги фактларнинг ишончлилиги текширилиши лозимлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РБК».
«Мен ОАВдаги бу материаллардан хабардорман. Аминманки, Қишлоқ хўжалиги вазирлигидаги ҳамкасбларимиз бу маълумотларни текширади, чунки бу ҳақида ниамдир дейишдан олдин маълумотларни албатта текшириш лозим», — деди Песков.
Унинг сўзларига кўра, аёл қаерларга мурожаат қилгани, нима сабабдан ва қандай асос билан унинг мурожаатларига нисбатан тегишли қарорлар қабул қилинмаганини текшириш зарур.
Аввалроқ, Россиянинг Курск вилоятида истиқомат қилувчи фермер аёл, давлат унга ҳеч қандай ёрдам бермагани сабаб, бутун буғдой ҳосилини ёқиб юбориш билан Россия президенти Владимир Путинга таҳдид қилгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)