Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ўтган кеча фаластинлик оиланинг уйини ёқиб юборишда айбдор бўлган шахсларни топиш учун барча чораларни кўришни буюрди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
«Бу ҳар томонлама террорчилик ҳаракати ҳисобланади. Мен хавфсизлик органларига қотилларнинг қўлга олиниши ва уларнинг иложи борича тезроқ суд олдида жавоб бериши учун барча кучларни сафарбар этишга буйруқ бердим», — дейди Нетаньяху.
У Исроил халқи номидан уйи ёқиб юборилиши натижасида 1,5 ёшли боласи ҳалок бўлган фаластинлик оилага ҳамдардлик билдирди ва ёнғиндан жабрланган тўрт кишининг тезроқ соғайишини тилади.
Изоҳ (0)