Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2015 йилнинг 27 июль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ҳайъатининг 2015 йилнинг I ярим йиллигида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, жорий қилиш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби, истиқболдаги вазифаларга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: ccitt.uz

Фото: ccitt.uz

Йиғилишда Вазирликнинг раҳбар ва масъул ходимлари, ҳудудий бошқарма бошлиқлари, ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида фаолият юритувчи акциядорлик компаниялари, корхоналар ва ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий раҳбарлари иштирок этди. Шунингдек, соҳанинг ҳудудий ташкилотлари ходимлари йиғилишни видеоконференция шаклида кузатиб борди.

Ҳайъат йиғилишида таъкидланганидек, 2015 йилнинг I ярим йиллиги мобайнида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш тизимида фаолият кўрсатаётган корхоналар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми олдинги йилнинг шу даврига нисбатан 25,4 % га ошиб, 2,17 триллион сўмни ташкил этмоқда. Жумладан, аҳолига бу йўналишда 1,5 триллион сўмлик хизматлар кўрсатилган (ўсиш ҳажми 23,5 %). Шунингдек, компьютер дастурлари билан боғлиқ 110,1 миллиард сўмлик хизматлар кўрсатилган (16,8 % га ошган).

Бугунги кунда халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш умумий тезлиги йил бошига нисбатан 30 % га ўсиб, 21,25 Мбит/с ни ташкил қилмоқда. Оператор ва провайдерлар учун интернет-хизматлари (ташқи канал) тарифи Халқаро коммутация маркази пакетлари билан бирга йил боши билан солиштирганда 20,2 фоизга, аниқроғи 1 Мбит/с учун 206,97 АҚШ долларигача, 2014 йилнинг шу даври билан солиштирганда 32,5 % га камайтирилди.

Ўзбекистон миқёсида замонавий технологиялар асосида кенгполосали алоқани таъминловчи 1050 километрдан ортиқ оптик толали алоқа линияси қурилди. Натижада ушбу тармоқ орқали мижозларга видеотелефония, интернет-телевидение, юқори тезликдаги интернет, HDTV-каналлар ва бошқа хизматларни кўрсатиш имкони яратилди.

Ўзбекистон ҳудудларининг рақамли телевидение сигналлари билан қамровини кенгайтириш юзасидан ҳам босқичма-босқич ишлар амалга оширилмоқда. Айни вақтда Ўзбекистон ҳудудининг 54 фоизи қамраб олинган бўлса, йил охирига қадар ўрнатиш назарда тутилган 19 та рақамли телеузаткичлар орқали бу кўрсаткични 70 фоизга етказиш режалаштирилган.

«УЗ» ҳудудидаги доменлар сони бу даврда 21,86 мингтага етди.

Ўзбекистон раҳбарининг иқтисодиётнинг реал секторида ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий қилиш бўйича қарорларига мувофиқ акционерлик компаниялар, бирлашмалар ва йирик хўжалик корхоналарида ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий қилиш бўйича умумий қиймати 336 миллиард сўм бўлган 86 та лойиҳалар амалга оширилмоқда, шулардан умумий қиймати 24 миллиард сўмга тенг 41 та лойиҳалар бўйича ишлар якунига етказилган.

Ҳайъат йиғилишида йил охирига қадар соҳа олдида турган вазифалар белгилаб олинди ва муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов