Туркия полицияси сўнгги кунларда ўтказилган аксилтеррор операциялар вақтида террорчилик ташкилотларига аъзолик гумони билан 1,3 мингдан ортиқ кишини қўлга олди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«2015 йил 29 июль ҳолатида мамлакатнинг 39 та вилоятида ИШИД, Курдистон ишчи партияси ва уларга боғлиқ ташкилотларга қарши операциялар ўтказилиб, 1302 киши қўлга олинди», — дейилади ҳукуматнинг мувофиқлаштириш маркази баёнотида.
28—29 июль куни Ироқ шимолидаги олтита минтақага Туркия ҳарбий ҳаво кучлари томонидан зарбалар берилиши натижасида Курдистон ишчи партиясининг қатор қароргоҳлари йўқ қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 28 июль куни Брюсселда Туркиянинг сўрови билан мамлакатдаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият юзасидан НАТОнинг фавқулодда йиғилиши бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)