Швейцариянинг Гштад шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 494 310 еврони ташкил этувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари давом этмоқда. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик Денис Истомин ҳам иштирок этяпти, деб хабар қилади «Olamsport.com».
28 июль куни Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси турнирнинг жуфтликлар мусобақаси илк даврасида кортга чиқди. Беларуслик Александр Бурий билан тандем ҳосил қилган Истомин польшалик Мариуш Фирстенберг ҳамда мексикалик Сантьяго Гонсалес жуфтлигидан 6:3, 7:6 ҳисобида устун келди.
Эслатиб ўтамиз, Денис яккаликнинг биринчи даврасида саралаш мусобақаси ғолибларидан бири франциялик Максим Тейшерани 6:0, 6:4 ҳисобида таслим этганди.
Изоҳ (0)