Японияда 20 июлдан 26 июлга қадар жазирама оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 7,4 мингга яқин киши касалхонага жойлаштирилди, деб хабар беради «РИА Новости».
Энг кўп жабрланганлар Токиода қайд этилди, бу ерда 827 киши касалхонага ётқизилган. Сайтама префектурасида 721 киши, Тибада 522 киши, Канагавада 515 киши, Аитида 465 киши ва Осакада 300 киши шифохонага жойлаштирилган.
Ўтган ҳафта ҳаво ҳароратининг энг юқори даражаси якшанба-душанба кунлари қайд этилди. Бир қатор префектураларда ҳаво ҳарорати 39 даражагача етди.
Изоҳ (0)