Жаҳоннинг иккинчи рақамли теннисчиси — швейцариялик Рожер Федерер Африка шарқида жойлашган Малави давлатида 81 та мактабгача таълим муассасаси қурилиши учун 13,5 миллион доллар хайрия қилди, деб хабар бермоқда Tennis World.
Спортчи пулларни ўзининг африкалик кам таъминланган оилаларга ёрдам берувчи хайрия жамғармаси ҳисобига ўтказган. Федерер ушбу акцияни ўз ҳомийси — Швейцариянинг Credit Suisse банки билан ҳамкорликда ўтказмоқда. Банк 2009 йилдан буён ўзининг «юз»и бўлган спортчига ҳар йили 8 миллион доллар тўлайди.
Маълумот учун, Рожер Федерер 17 йиллик профессионал фаолияти давомида «Катта дубулға» таснифига кирувчи турнирларда 17 марта ғалаба қозониб, 90 миллион доллардан ортиқ мукофот пули олган. 33 ёшли теннисчи сўнгги марта Уимблдон турнири финалида сербиялик Новак Жоковичга мағлуб бўлган эди.
Изоҳ (0)