Франциянинг Шамбле-Бюссьер кантонида бир вақтнинг ўзида 433 та ҳаво шари ҳавога кўтарилди ва янги рекорд ўрнатди, деб хабар беради «Сегодня.ua».
40 та мамлакатдан тўпланган юзлаб ҳавода сузувчи шарлар олти километрлик колоннага тизилди. Ҳаво шарларининг осмонга кўтарилишини минглаб томошабинлар кузатди.
Аввалги рекорд ҳам айнан шу ерда ўрнатилган бўлиб, ўшанда 391 та ҳаво шари ҳавога кўтарилган эди.
Изоҳ (0)