Непалдаги қишлоқда ёш болани қурбонлик қилишди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Ўн ёшли Живан Кохарнинг танаси Непал жануби-ғарбидаги Кудийя қишлоғи атрофидаги даладан топилган. Полиция ўликни кўздан кечириш чоғида боланинг боши танасидан деярли ажратиб олинганига эътибор қаратди.
Текширув қотиллик маҳаллий аҳоли вакилларидан бири — Кодай Харижан буюртмаси бўйича амалга оширилганини аниқлади.
У касал фарзандини даволаш учун афсунгарга мурожаат қилганида бунинг учун инсонни қурбонлик қилиш лозимлиги ҳақидаги маслаҳатни олади. Харижан майдонда ўйнаётган болани ширинлик ва 50 рупий (ярим доллар) билан алдаб, қишлоқ четидаги ибодатхонага етаклайди. У ерда эса афсунгар боланинг калласини олиш билан якунланган маросимни бажаради.
Полиция қотилликда гумон қилиб 11 киши, жумладан, афсунгарнинг ўзини ҳам ҳибсга олди. Беш нафар гумонланувчи (улар орасида буюртмачи ҳам бор) айбларини тан олди. Уларни бир умрлик қамоқ жазоси кутмоқда.
Изоҳ (0)