Брюсселда Туркия томонидан НАТО низомининг тўртинчи моддасига биноан чақирилган альянс элчиларининг фавқулодда йиғилиши бошланди, деб хабар бермоқда «Европейская Правда».
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг йиғилишдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида альянс аъзолари билан маслаҳатлашиш ҳуқуқи мавжудлигини маълум қилган. У Туркияда содир бўлган терактларни қоралаб, ҳукумат ва халққа ҳамдардлик билдирган ва НАТО воқеалар ривожини кузатиб боришини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Атлантика шартномасининг тўртинчи моддасига биноан, альянс аъзоларидан бири таҳдид остида қолганда фавқулодда маслаҳатлашувлар чақирилиши мумкин ва Туркия айнан шу ҳуқуқдан фойдаланиб йиғилиш чақирган. Бу терактлар ва ИШИД жангариларининг Туркия чегарасига уюштирган ҳужумлари билан боғлиқ.
Изоҳ (0)