2015 йилнинг биринчи ярми давомида Тожикистонга Россиядан тожикистонлик муҳожирларнинг жасадлари ортилган 433 та «200-юк» олиб келинди, деб хабар бермоқда “News.tj”. Бу 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 11 кишига кўпдир.
Тожикистон Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, муҳожирлар ўлими турли сабаблар туфайли содир бўлган: 19 тасида қотиллик, 232 тасида касаллик, 11 тасида ўз жонига қасд қилиш ва ҳоказо.
Тожикистон Меҳнат вазирлиги маълумотига кўра, 2015 йил июнь ойида Россия ҳудудида 1 миллион 543 нафар Тожикистон фуқароси бўлган. 2015 йил биринчи ярмида Россияга 638 934 киши кетган бўлиб, уларнинг 546 076 нафари миграция ҳисобига қўйилган.
Изоҳ (0)