Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2018 саралаш босқичи доирасида Яманга қарши ўйинни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказадиган бўлди, деб хабар қилади «Stadion.uz».

Фото: 12news.uz

Фото: 12news.uz

Мазкур маълумотни ОФК расмий сайти тасдиқлади. Манбага кўра, ўйин 3 сентябрь куни соат 19:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси саралашнинг дастлабки ўйинида КХДРга ютқазиб қўйди. Гуруҳни эса 6 очкодан тўплаган КХДР ва Филиппин терма жамоалари бошқармоқда. Яман эса икки ўйиндан кейин очкога эга эмас.

Изоҳ
Асосий янгиликлар