Афғонистон шимолидаги тўйда келиб чиққан жанжал туфайли 20 га яқин меҳмон ҳалок бўлиб, яна 10 нафари жароҳат олди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Воқеа Афғонистон шимолидаги Боғлон вилоятида, пойтахт Қобулдан 160 километр узоқликдаги Деҳсалаҳ аҳоли пунктида содир бўлган.
Маҳаллий полиция раҳбари Гулистон Хоннинг сўзларига кўра, ярим тунда тўй маросимида отишма бошланиб кетган. Қурбонларнинг ҳаммаси оддий фуқаролар, эркаклар бўлган.
Изоҳ (0)