Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россиялик Сергей Ковалёв бокс бўйича яримоғир (79 килограммгача бўлган) вазнда жаҳон чемпиони унвонини ўзида сақлаб қолди. «ТАСС» хабарига кўра, Лас-Вегасда бўлиб ўтган баҳсда у франциялик рақиби Нажиб Муҳаммадийни нокаутга учратди.

Фото: Associated Press

Фото: Associated Press

Ковалёв Муҳаммадийни икки марта — иккинчи ва учинчи раундларда нокдаунга учратди. Иккинчи сафар франциялик боксчи ўн сония ичида қаддини ростлай олмади ва жанг россиялик спортчининг ғалабаси билан якунига етди.

Муҳаммадийга қарши жангда Ковалёв Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA), Жаҳон бокс ташкилоти (WBO) ва Халқаро бокс федерацияси (IBF) таснифи бўйича чемпионлик камарларини ҳимоя қилди.

Ковалёв шу кунгача 29 жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 28 тасида ғалаба қозонган (25 тасида — нокаут билан), бир марта дуранг ўйнаган. Муҳаммадий эса профессионал рингда 37 марта ғалаба қозониб, тўрт жангда имкониятни бой берган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар