Ҳиндистонлик 79 ёшли Ом Каранатх камбағалларни қимматбаҳо дори воситалари билан таъминлашнинг жуда оддий ва самарали ғоясини ҳаётга татбиқ қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Охирги саккиз йил давомида у ҳар куни Деҳлининг бой аҳолиси истиқомат қиладиган турар жойларни айланиб чиқиб, фойдаланилмаган дори воситаларини тўплайди. Сўнгра уларни муҳтожларга шифокор ёзиб берган дори қоғозига биноан тарқатади. Бу ғоя унга уйи яқинидаги қурилишда бир неча ишчилар жиддий жароҳат олиб, қиммат дориларга муҳтож бўлиб қолганда келган эди.
«Камбағал ишчиларнинг суғуртаси ҳам, пули ҳам йўқ эди. Шунда хаёлимга улар учун бойлардан дори воситаларини тўплаш фикри келди. Тезда шунга амин бўлдимки, камбағал ва муҳтожларга ёрдам бериш учун Билл Гейтс ёки Мукеш Амбани каби миллиардер бўлиш шарт эмас экан. Бунинг учун қатъийлик ва хоҳиш керак бўлади», — дейди Ом Каранатх.
У фақат Деҳлининг ўзидан ҳар ойда 50—100 минг рупийлик (800—1600 доллар) дори воситаларини тўплайди ва келажакда ўзининг тарафдорларини топиб, бепул дорилар тарқатишнинг умуммиллий тизимини яратишни орзу қилади.
Изоҳ (0)