Халқаро атом энергетикаси агентлиги қошидаги Эроннинг доимий вакили Реза Нажафий ташкилот бош директори Юкия Амано номига норозилик хатини юборди, деб хабар беради «ТАСС».
Норозилик хати Америка расмий вакилларининг Халқаро атом энергетикаси агентлигидан Эрон ядро дастури юзасидан маълумотларнинг чиқиб кетиши мумкинлиги ҳақида билдирган фикрлари билан боғлиқ.
Ҳужжатда 17 июль куни Оқ уйнинг матбуот котиби Жошуа Эрнест томонидан «АҚШ ёки Исроил ҳарбий вакиллари Халқаро атом энергетикаси агентлигидан Эрон ҳақида маълумот олиш имкониятини кенгайтириши» таъкидланганлиги ҳақида сўз боради. Унда, шунингдек, агентликнинг Эрон ядро дастури юзасидан назорат чораларини амалга ошириш мобайнида унга маълум бўлган савдо, техника, ишлаб чиқариш соҳасидаги, ҳамда бошқа махфий маълумотларнинг ошкор этилмаслиги юзасидан зарур бўлган барча эҳтиёт чораларини кўриши лозимлиги таъкидланган.
Изоҳ (0)