БМТ Хавфсизлик кенгаши Украина шарқида ҳалокатга учраган Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Boeing 777 самолёти бўйича халқаро трибунал тузиш тўғрисидаги резолюция лойиҳасини 29 июль куни кўриб чиқади, деб хабар бермоқда «Коммерсант».
Аввалроқ Малайзиянинг БМТдаги вакили резолюция лойиҳаси Хавфсизлик кенгашига кўриб чиқиш учун кейинги ҳафтада юборилишини маълум қилган, лекин бу айнан 29 июлда бўлишига аниқлик киритмаган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу лойиҳа Малайзия, Австралия, Нидерландия, Бельгия, Буюк Британия ва Украина сингари давлатлар ташаббуси билан илгари сурилган бўлиб, Россия томонидан танқидларга учрамоқда.
Изоҳ (0)