Австралиянинг Иқтисодиёт ва тинчлик институти (The Institute for Economics and Peace) Дунё тинчликсеварлик кўрсаткичини эълон қилди. Унга 162 мамлакат киритилган бўлиб, Ўзбекистон 113-поғонадан ўрин олди.
Рейтингда дастлабки ўринларни Исландия, Дания, Австрия, Янги Зеландия, Швейцария, Финландия, Канада, Япония, Австралия ва Чехия эгаллаган. Сурия, Ироқ, Афғонистон, Жанубий Судан, Марказий Африка Республикаси, Сомали, Судан, Конго Демократик Республикаси, Покистон, Шимолий Корея, Россия ва Нигерия эса энг хавфли мамлакатлар деб топилган.
Шунингдек, тинчликпарварлик рейтингида Литва 37-ўринни, Эстония 38-ўринни, Латвия 40-ўринни, Молдова 70-ўринни, Грузия 79-ўринни, Қозоғистон 87-ўринни, Арманистон 91-ўринни, АҚШ 94-ўринни, Туркманистон 106-ўринни, Тожикистон 108-ўринни, Беларусь 110-ўринни, Қирғизистон 121-ўринни, Озарбайжон 132-ўринни, Туркия 135-ўринни, Ҳиндистон 143-ўринни, Украина 150-ўринни эгаллаган.
Изоҳ (0)