Ҳиндистоннинг Карнатака штатидаги хусусий мактабга қоплон келди, деб хабар беради «Газета.ru».
Йиртқич ўқув муассасасидаги барчани даҳшатга солди. Шунга қарамасдан, ходимлар болаларни эвакуация қилиб, қоплонни алоҳида хонага қувиб киритишга муваффақ бўлди. У ерда қоплон ветеринарлар келгунча қамаб қўйилди. Бироқ ўқитувчилардан бири негадир қоплон қамалган хона деразасидан қўлини ичкарига киритди. Қоплон ўша заҳоти ҳамла қилиб, унинг қўлида чуқур жароҳат қолдирди.
Муассасага етиб келган ветеринарлар ҳайвонни транквилизаторли (асабни тинчлантирадиган дори) ўқ билан отиб, мактабдан олиб кетди.
Изоҳ (0)