Панжоб штатидан Куллуга йўл олган хусусий автобусда 55 нафар йўловчи бўлган. Шулардан 26 нафари бедарак йўқолган, деб хабар беради «РИА Новости». Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни, кечаси Ҳиндистон шимолидаги Химачал-Прадеш штатида автобус дарёга қулаб кетган.
«Автобус ҳали ҳам топилмади. Ҳалок бўлганларнинг жасади автобусда бўлиши ёки уларни дарё суви оқизиб кетган бўлиши мумкин», — дейди Куллу тумани маъмурияти раҳбари Ракеш Канвар.
Ҳодиса жойида қутқарувчилар, полиция ходимлари ва кўнгиллилар ишламоқда.
Изоҳ (0)