АҚШнинг Луизиана штатидаги кинотеатрда содир этилган отишма қурбонлари сони уч кишига етди, деб хабар беради RBC.
Ҳодиса 23 июль куни кечқурун содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, отишма Лафейетт шаҳридаги Grand Theatre кинотеатрида юз берган. Гувоҳларнинг маълум қилишича, оқ танли, кексайган киши ўт очган. Кейин у ўз жонига қасд қилган. Полициянинг маълумотига қараганда, эркак 58 ёшда бўлган, унинг шахси ошкор этилмаган.
Изоҳ (0)