Тунис муфтийси Шайх Ҳумда Саид Рамазон ҳайити кунини белгилаш учун ойни кўришда хато қилинганини маълум қилди. Бунинг учун у ўз халқидан кечирим сўради, деб хабар бермоқда Ўзбекистон мусулмонлар идораси расмий сайти.
Шайх Ҳумда Саид мазкур тушунмовчилик натижасида келиб чиққан ушбу хабарни телевидение орқали берган интервьюсида маълум қилиб ўтди.
Мутахассислар Тунисда жума куни Рамазон ҳайитининг биринчи куни деб маълум қилишган эди. Бироқ, ой синчковлик билан текширилганда мутахассисларнинг хатога йўл қўйгани маълум бўлиб, жума куни Рамазон ойининг охирги куни, шанба куни эса Муборак «Ийд ал-Фитр – Рамазон ҳайити» экани аниқланди.
Изоҳ (0)