Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Финляндия мудофаа вазири Юсси Ниинистё мамлакат раҳбарияти шимолда, Россия билан чегарада тезкор жавоб қайтариш кучларини жойлаштиришга қарор қилгани ҳақида пайдо бўлган хабарларни  инкор этди. «Финляндия ўз қўшинларини ҳеч қаерга кўчирмоқчи эмас», — дея маълум қилган Yle телерадиокомпаниясига Ниинистё. Финляндиянинг бу борадаги режалари тўғрисида гўё вазир билдирган янгилик Defense News нашрида пайдо бўлди, дея хабар бермоқда «РБК» .

Фото: novosti-helsinki.com

Фото: novosti-helsinki.com

Мамлакат қуролли кучлари қўмондонлигида гап мавжуд қўшинларни қайта ташкиллаштириш ҳақида кетаётгани ва Россия чегарасига қўшимча бўлинмаларни ташлашга ҳожат йўқлиги ҳақида маълум қилишган. «Масаланинг моҳияти захирадагиларни зарурат туғилганда зудлик билан сафга қўшишга тайёргарликни оширишдан иборат. Бу бизнинг қуролли кучларни ислоҳ қилиш бўйича режамизнинг бир қисмидир», — дея таъкидлашган қўмондонлик матбуот хизматида.

Россия Бош штабида фин ҳарбийлари ва сиёсатчиларининг баёнотлари «НАТО олдида ўзини кўрсатишга уриниш» деб баҳоланди. Финляндия бу ташкилот аъзоси эмас, бироқ кейинги пайтларда мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиши борасида баҳслар кетмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар