Ҳиндистон мудофаа вазирлиги маҳаллий Мудофаа тадқиқотлари ўтказиш ва ишлаб чиқариш ташкилотига (ДРДО) Lakshya учувчисиз учар қурилмаларини ишлаб чиқариш технологиясини хусусий Larsen and Toubro компаниясига тақдим этишга рухсат берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Шу пайтгача фақат давлат корхоналари қурол-яроғ чиқариш ҳуқуқига эга эди.
Larsen and Toubro ҳар бир ишлаб чиқарилган ва сотилган самолёт учун лицензия чегирмасини амалга ошириши зарур. Шу билан бирга компания маҳсулотни экспорт қилиш учун ҳукуматдан тегишли рухсатнома олиши керак. ДРДО ва Larsen and Toubro Lakshya-2’ни биргаликда ишлаб чиқаришга келишиб олди.
Изоҳ (0)