Янги зеландиялик режиссёр Мартин Кэмпбелл Жеки Чан бош ролни ижро этадиган «Ажнабий» (The Foreigner) фильмини суратга олади. Бу ҳақда Голливуд нашрларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Фильмни суратга олиш ишлари шу йил октябридан бошланади. Британиялик ёзувчи Стивен Лезернинг 1992 йилда чоп этилган «Хитойлик» (The Chinaman) романи фильм сюжети учун асос бўлиб хизмат қилади. У қизининг ўлимида айбдор бўлган ирландиялик жангарилар изига тушган Лондон Чайна-таунидаги ресторан эгаси ҳақида ҳикоя қилади. Ресторан соҳибини эса, билганингиздек, Жеки Чан ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, режиссёр Мартин Кэмпбелл ҳисобида машҳур изқувар Бонд ҳақидаги икки фильм — «Олтин кўз» (Golden Eye, 1995) ва «‘Рояль’ қиморхонаси» (Casino Royale, 2006) бор.
Изоҳ (0)