Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йилнинг 16 июлида ўтказилган мажлисида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми, чакана савдо айланмаси ўсганлиги ҳамда 441,8 мингта янги иш ўрни яратилганлиги қайд этилди, деб хабар қилади ЎзА.
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларини тубдан кўпайтириш, хизматлар ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш, ички талабни мутаносиб рағбатлантириш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажмларининг 13,5 фоизга, чакана товар айланмасининг 14,8 фоизга ва хизматларнинг 13,1 фоизга ўсишини таъминлади.
Аҳоли бандлиги масалаларини ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар туфайли 2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида 441,8 мингта янги иш ўрни, улардан 274,9 минг иш ўрни ёки 62,2 фоизи қишлоқ жойларда ташкил этилди.
Изоҳ (0)