Самарқанд шаҳрида сайёҳлар ва шаҳар аҳолиси учун электромобиллар хизмат кўрсатмоқда, деб хабар қилади «12news.uz».
Айни вақтда Йўлбарслар хиёбони — Бибихоним мадрасаси йўналиши бўйича 10 ўринли 4 та ва 6 ўринли 2 та электрда ҳаракат қилувчи микроавтобуслар юрмоқда.
«Самарқанд автотеххизмат» АЖ раҳбари ўринбосари Обиджон Раҳмоновнинг сўзларига кўра, электромобиллар соатига 30 км тезлик билан ҳаракат қила олади, қуввати 60—80 км масофани босиб ўтишга етади. Улар махсус зарядлаш қурилмаси орқали 10 соатда қувватлантирилади. Аккумуляторнинг қуввати бекатларда кутиш билан ҳисобланганда 8 соат давомида ишлашга етади.
Изоҳ (0)