2015 йил 16 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари кўриб чиқилди ҳамда қабул қилинган 2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурларини амалга ошириш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, деб хабар беради ЎзА.
Мажлисда мамлакатни ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан 2015 йил 16 январда республика Ҳукуматининг мажлисида белгилаб берилган 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга оширишни сўзсиз таъминлаш ишларининг натижалари ҳар томонлама кўриб чиқилди ва батафсил таҳлил қилинди.
Республика саноат тармоқлари ва ҳудудларининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ривожлантириш, фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш, истиқболли стратегик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга хорижий инвестицияларни жалб этиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш ва тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш, шунингдек, аҳолининг бандлигини, ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш шулар жумласидандир.
Изоҳ (0)