Дунё бўйича энг оммабоп мусиқий жанр хип-хоп эканлиги аниқланди, деб хабар беради «Korrespondent.net» Spotify мусиқий хизмати маълумотларига таяниб.
Spotify мусиқий хизмати ўзининг фойдаланувчилари танловини таҳлил қилиб чиқиб, дунёнинг интерактив мусиқий харитасини чоп этди. Тадқиқот натижаларига кўра, хип-хоп қўшиқлари, географик жойлашувдан қатъий назар, плейлистларда бошқа мусиқий жанрларга қараганда кўпроқ учрайди.
Spotify мусиқий хизмати 2008 йилнинг октябрь ойидан ишга тушган. Унинг маълумотлар базаси 20 миллиарддан ортиқ треклардан иборат бўлиб, улар ҳар ойда икки марта янгилаб турилади. Spotify обуначилари сони 20 миллион кишини ташкил этади.
Изоҳ (0)