Тошкент шаҳрининг Шаҳрисабз кўчасида, «Ойбек» метро бекати яқинида Spark русумли автомобиль йўлнинг қарама-қарши йўналишларини ажратиб турувчи тўсиққа урилиб, олтита панжаранинг бузилиб кетишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида хабар берилган.
Гуруҳда келтирилган фотосуратларда олд қисми жиддий зарар кўрган, орқа қисмига ҳам зарар етган Spark автомобили, бир нечта панжараси бузилиб, йўлда ётган тўсиқ акс этган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, иккита машина Бобур номидаги истироҳат боғи томонидан катта тезликда келиши натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳайдовчига зарар етмагани айтилган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас, жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Қайд этилишича, йўл тез орада тозаланиб, тўсиқ ҳам ўз ҳолатига қайтарилган.
Изоҳ (0)