Наманган шаҳар тиббиёт коллежининг 50 ёшли аёл ўқитувчиси 1200 доллар миқдорида пора олаётганида қўлга олинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетасига таяниб, «Uz24.uz» хабар қилмоқда.
Ўқитувчига эркак таниши қўнғироқ қилади ва 3 нафар жиянини тиббиёт коллежига ўқишга киритмоқчи эканлигини айтади. Қизлардан бирининг мактаб аттестати билан боғлиқ муаммоси борлиги учун ўқитувчи эркакдан пул талаб қилади.
Ўқитувчи пора олаётган вақтида ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан қўлга олинди, деб ёзади «Ҳуқуқ» газетаси.
Изоҳ (0)