14 июлдан Тошкентда «Реклама ва дизайн мактаби. 2-гуруҳ» машғулотлари учун рўйхатдан ўтиш бошланди.
Мактабда сиз энг асосий йўналишлар бўйича бошланғич билимга эга бўлишингиз, ўз ишининг усталари билан суҳбатлашишингиз ва, умуман, тўғри касбни танлаётганингиз ҳақида ўзингиз учун қарор чиқаришингиз мумкин.
Реклама ва дизайн мактабининг қисқача режаси қуйидагича:
- мазмунга бой таълим дастури;
- экспертлар билан жонли мулоқот, бунда ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб оласиз;
- касбингизга максимал равишда шўнғиш.
Унга Москванинг Depot WPF брендинг агентлиги стратеги, дунёдаги энг нуфузли реклама мукофоти — Канн арслони соҳиби Фарҳод Қўчқоров меҳмон маърузачи сифатида таклиф этилган.
Шунингдек, ижодий ва реклама агентликлари, дизайн студиялари мутахассислари спикер сифатида қатнашади.
Батафсил маълумотни designreklama.uz сайтидан олишингиз мумкин.
Изоҳ (0)