Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Американинг New Horizons фазовий қурилмаси 14 июль, сешанба куни Плутонга максимал яқин масофа – 12,5 минг километргача учиб борди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.

Фото: NASA

Фото: NASA

Қурилманинг вазифаси Плутон сайёраси ва унинг йўлдоши Харон ҳақида иложи борича кўпроқ маълумот тўплаш ҳамда сайёранинг рангли ва оқ-қора суратларини олишдан иборат. Кейин у Харонга максимал яқин масофа – 28,8 минг километргача учиб бориб, уни суратга олади. New Horizons ҳаракатланишда давом этиб, Плутон, кейин эса Хароннинг соясига ўтади. Бу эса унга Плутон атмосфераси ҳақида маълумот тўплаш имкониятини беради.

New Horizons сайёралараро станциясининг Плутон тизимида бўлиш давомида тўплаган маълумотларни узатиши 2017 йилнинг март ойида якунланиши мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, New Horizons сайёралараро станцияси 8 июль куни Плутоннинг ҳозирги пайтгача олинган энг сифатли суратини узатган эди. Суратнинг пастки ўнг қисмида юрак шаклидаги оқиш доғни кўриш мумкин.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди