Caviar Россия—Италия бренди iPhone 6 смартфонлари учун люкс автомобиллар мавзусидаги Motore d’Oro коллексиясини ишлаб чиқаришини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Hi-tech.Mail.ru».
Компания коллексия дизайни устида ишлаш учун яхта ва мотоциклларга люкс дизайн ишлаб чиқишга ихтисослашган Даиэл Мацсонини таклиф қилган. У аппаратлар корпусини автомобиллар ташқи кўринишига ўхшатиб ишлаб чиққан.
Жумладан, Ferrari LaFerrari, Bentley Continental GT Zagato, Porsche 918 Spyder 2015, Mercedes AMG GT 2015 сингари люкс автомобилларга ўхшаш корпуслар тайёрланган. Уларни ишлаб чиқишда карбон ва титан сингари материаллардан фойдаланилган. Махсус моделларни 129 мингдан 169 минг рублгача (7300—9600 доллар) бўлган нархларда ҳарид қилиш мумкин.
Изоҳ (0)