Ҳиндистон ғарбидаги Гужарат штатида жойлашган Гир қўриқхонасининг минглаб ҳайвонлари сув тошқини қурбони бўлди, деб хабар беради «ТАСС».
Мамлакатнинг бу қисмида ёққан муссон жаласи дарёнинг тошишига олиб келди, натижада ноёб ҳайвонлар яшовчи ўрмон ҳудудининг ўн минг квадрат километрдан ортиқроқ қисмини сув босди. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигининг маълумотига қараганда, қўриқхонада яшовчи минглаб ҳайвонлар сув тошқини натижасида ҳалок бўлди. Ўнтача шер, икки мингдан ортиқ нильгау антилопаси, юзга яқин холдор буғу ва ўнлаб ёввойи чўчқалар шулар жумласидандир.
Сув тошқини натижасида охирги икки ҳафта давомида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, минглаб деҳқонлар эвакуация қилинган, далалар ва аҳоли пунктларини сув босган. Гужарат иқтисодиётига жиддий зарар етган.
Изоҳ (0)