Францияда баскларнинг ЭТА террорчилик ташкилоти икки раҳбарига нисбатан айблов эълон қилинди. «ТАСС» хабарига кўра, улар 7 июль куни ҳибсга олинган.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, Иняки Рета де Фрутос ва Хавер Гоенетксе ЭТАнинг юқори мартабали вакиллари ҳисобланади, улар ташкилот таъминоти билан шуғулланган, хусусан, оқ-дори ва портловчи воситаларни етказиб берган.
Бундан ташқари, Гоенетксе 2010 йили Париж яқинидаги отишма вақтида франциялик полициячини ўлдиришда ҳам гумон қилинмоқда.
Гумонланувчиларнинг ҳар иккиси Испания полициясидан томонидан қидирилаётган ЭТА террорчилари рўйхатининг бошида турганди.
Изоҳ (0)