10 июль, жума куни Соломон ороллари ҳудудида 7,0 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар беради «РИА Новости» АҚШ геология хизмати маълумотига таяниб.
Зилзилашуносларнинг маълумотига кўра, зилзила эпимаркази Тинч океанининг жануби-ғарбидаги орол-давлат пойтахти – Хониара шаҳридан 170 километр ғарбда бўлди. Ерости силкинишлари ўчоғи 33 километр чуқурликда жойлашди.
Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида хабарлар келиб тушмади. Цунами юзага келиши хавфи эълон қилинмади.
Изоҳ (0)