Исроиллик қўшиқчи Ади Ледерман бир нечта мусиқачилар, шу жумладан, Мадоннанинг компьютерига хакерлик ҳужуми уюштирганлиги учун 14 ойлик қамоқ жазоси ва 15 минг шекель жарима жазосига маҳкум қилинди. Бу ҳақда NBC хабар беради.
39 ёшли Ледерман шахсий ҳаётга бостириб кириш ва муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги қонунларни бузишдаги айбини тан олди. Унга нисбатан қўлланилган жазо соғлиғидаги муаммолар туфайли енгиллаштирилди.
2015 йилнинг январь ойида тергов ишларидан сўнг Ледерман ҳибсга олинган эди. Бунда Исроил ҳукуматига ФҚБ ёрдам берди. Полиция қўлга олинган шахс компьютерни бузиб кириш натижасида ўғирланган қўшиқларни сотишда гумонланаётганини эълон қилди.
2014 йилнинг декабрь ойида интернетда Мадоннанинг янги Rebel Heart албомига кирувчи тугалланмаган қўшиқлар пайдо бўлган эди. Қўшиқчи бу ҳолатни унинг шахсий ва ижодий ҳаётига бостириб кириш деб атаган эди.
Изоҳ (0)