АҚШдаги Alexander Historical Auctions кимошди савдоси уйи 1945 йилда Герман Геринг томонидан Адольф Гитлерга йўлланган телеграммани сотди, деб хабар бермоқда The Telegraph.
Сарғайиб кетган телеграммани исмини ошкор қилишни истамаган америкалик коллекционер 55 минг долларга харид қилган. Бу бошланғич нархдан деярли икки баравар қимматдир. Teлеграмма 1945 йил 8 май куни Гитлернинг бункеридан топилган, кейинроқ уни АҚШ армияси капитани Бенжамин Бредин эсдалик сифатида олиб кетган.
Teлеграмма 1945 йил апрель ойида Германия жанубида бўлиб турган рейхсмаршал Герман Геринг томонидан ёзилган бўлиб, у Гитлерга ўз ваколатларини топшириб, «халқ ва ватан учун» бошқарувни унга топширишни таклиф қилган. Ушбу телеграмма фюрернинг ғазабини қўзғатиб, унинг руҳий ҳолатига таъсир этган, деб ҳисобланади.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, бу Гитлерни ўз жонига қасд қилишга ундаган сабаблардан биридир. Геринг эса ватанга хиёнатда айбланиб, барча лавозимларидан бўшатилган ва ҳибсга олинган. Бир неча кундан кейин Гитлер ўз жонига қасд қилган.
Изоҳ (0)