Туркиядаги уйғурлар жамоаси вакиллари 9 июль куни Таиланднинг Истанбул шаҳрида жойлашган фахрий консулхонасига бостириб кириб, тош ва таёқлар ёрдамида ойналарни синдирди, деб хабар бермоқда Reuters.
Улар консулхона ходимларининг шахсий нарсаларини сочиб, Таиланд ҳукуматига айбловлар ёғдирган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган. Ҳужумда неча киши қатнашганига аниқлик киритилмаган.
Ҳужум қилганларнинг ғазабига Таиланд ҳукумати 97 нафар уйғур қочоқларини Хитойга топширишга қарор қилгани сабаб бўлган. Яна 50 нафарининг фуқаролиги аниқланмагани боис ҳозирча Таиландда қолдирилган.
Изоҳ (0)