Ҳиндистон ва Қозоғистон давлатлари «Шимол-Жануб» транспорт йўлаги лойиҳаси доирасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди, деб хабар беради «РИА Новости».
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Ҳиндистон бош вазири Нерандра Модилар ўртасида бўлиб ўтган иккитомонлама музокараларда қабул қилинган қўшма баёнотда ушбу ҳамкорлик ҳақида сўз боради.
Қозоғистон ва Ҳиндистон раҳбарлари август ойида «Шимол-Жануб» халқаро транспорт йўлаги мувофиқлаштирувчи кенгашининг мажлисини ўтказишга чақирди. Унда ушбу давлатлар ўртасидаги савдо алоқаларида транспорт йўлагидан фойдаланишни осонлаштирувчи қарорларни қабул қилиш кўзда тутилди.
Шунингдек томонлар 2014 йилнинг декабрь ойида ишга тушган Қозоғистон—Туркманистон—Эрон темир йўлларининг транспорт йўлаги бир қисмига айланиши ҳақидаги келишувга келди.
Изоҳ (0)