Буюк истилочи Чингизхон (1155-1227) туғилган ва дафн этилган Мўғилистоннинг шимоли-шарқий қисмидаги Бурхон-Халдун тоғли ҳудуди ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Мўғил тилидан таржима қилганда «Муқаддас тол» маъносини англатувчи Бурхон-Халдун тоғи қадимдан муқаддас жой саналиб, мўғил кўчманчи халқининг афсонавий тасаввурларида марказий ўринни эгаллаган.
Юқоридаги қарорнинг қабул қилинишига Бурхон-Халдун тоғли ҳудудининг Чингизхон номи билан боғлиқлиги сабаб бўлди. Бугунги кунгача етиб келган XIII асрга оид мўғил адабиёти ва тарихий ёдгорлиги бўлган «Сир тутилган ривоят»га кўра тоғ ҳудуди Мўғил империясининг асосчиси Буюк хон номи билан чамбарчас боғлиқ.
Изоҳ (0)