Бугун, 6 июль куни Остонанинг «Атамекен» комплексида бир вақтнинг ўзида 30 та жуфтликнинг тантанали никоҳдан ўтиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрининг 17 йиллигига бағишлаб ўтказилди, деб хабар беради «Knews.kg».
Никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномани олишдан аввал барча жуфтликлар пойтахтдаги Арай боғида учрашди. У ерда суратга ва видеога олиш ишлари амалга оширилди, шунингдек никоҳ узуклари алмашинилди.
Шундан сўнг улар автобусда «Атамекен» комплексига етиб келиб, мамлакатнинг байроғини ўрнатди. Бу ерда уларни яқинлари ва дўстлари кутиб олди. Ёшларга никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома тақдим этилди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, саккиз йилдан буён Остонанинг «туғилган куни»да шаҳар оқсоқоли кўмагида ёшларнинг никоҳдан ўтиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу байрам анъанавий тарзда 4—6 июль кунлари нишонланади.
Изоҳ (0)