6 июль, душанба куни Таиланднинг шимоли-шарқидаги Кхонкен вилояти ҳайвонот боғида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 30 нафари эса яраланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Томоша майдончалари бўлган, ойнасиз очиқ автобус ҳайвонот боғи ҳудудидаги кичкина кўприкдан қулаб тушиб, ағдарилиб кетди. Яраланганлар зудлик билан яқиндаги касалхоналарга етказилиб, уларга тиббий ёрдам кўрсатилди.
ЙТҲда Таиланд ва қўшни Лаоснинг фуқаролари жабрланди.
Изоҳ (0)