Германияга «Аннели» антициклони келтирган жазирамадан қочишга уриниб камида 12 киши сув ҳавзаларида чўкиб кетди. Яна бир қанча одамлар бедарак йўқолган. Кўпчилик қуёш уришидан жабрланди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Мамлакатнинг бир нечта вилоятларида жазираманинг ўрнини жала ва бўронлар эгаллади. Чақмоқ уриши натижасида икки кишига шикаст етди.
Ноқулай об-ҳаводан энг кўп Шарқий Германия жабрланди. Кучли жала оқибатида у ердаги баъзи аҳоли пунктлари кўчаларини сув босди.
Метеорологларнинг маълум қилишича, энг юқори 39,2 даража 4 июль куни Рейнланд-Пфальцда қайд этилди.
Изоҳ (0)