Тунис ҳукумати 26 июнь куни теракт содир этилган Сус вилояти раҳбарини истеъфога чиқариб, унинг ўрнига Фатҳи Бдирани тайинлади, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Аввалроқ, Тунис президенти Бежи Каид ас Сабси мамлакатда 30 кун давомида фавқулодда ҳолат амалда бўлишини ва бу муддат узайтирилиши мукмкинлигини маълум қилган эди.
Фавқулодда ҳолат 26 июнь куни Сус шаҳрида содир этилган Тунис тарихидаги энг йирик теракт туфайли жорий этилди. 23 ёшли террорчи меҳмонхоналардан бирига кириб олиб, автомат ёрдамида сайёҳларга ўқ уза бошлаган. Натжада 38 киши ҳалок бўлиб, 40 киши жароҳат олган эди.
Изоҳ (0)